Эрон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий баҳсларнинг бирида «Трактор» ўз майдонида «Персеполис»ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди.
Табризликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков тўлиқ ҳаракат қилди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонликлар — Игор Сергеев ва Остон Ўрунов эса захирада қолдирилди.
«Трактор» очколарини 9 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Персеполис» 6 очко билан 5-поғонада.
Эрон Пролигаси. 3-тур. 24 август
Трактор — Персеполис 1:0
Гол: Штркал (90).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади