Эрон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Истиқлол» ўз уйида «Сипоҳон» устидан ишончли ғалабага эришди.
Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди. Яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов эса захирада қолдирилди.
100 фоизлик натижа қайд этаётган «Истиқлол» очколарини 9 тага етказиб, пешқадамга айланди. Жамоа ҳали тўп ўтказмади. «Сипоҳон» эса 3 очко билан 7-поғонада.
Эрон Пролигаси. 3-тур
Истиқлол — Сипоҳон 2:0
23 август, Теҳрон
Голлар: Асани (4), Холизода (10).
Эрон Пролигаси. «Истиқлол» марказий ўйинда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди
Футбол
23 август, 15:11
Ашурматов тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолдирилди.
Foto: Esteghlal
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади