Бреэл Эмболо фаолиятини океанортида давом эттиради.
«Атланта» «Ренн»нинг 29 ёшли ҳужумчисини сотиб олганини ва у билан 2029/30 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини эълон қилди.
Франция клуби трансфер учун тахминан 18 миллион доллар олди.
Эмболо аввалги мавсумни «Ренн»да ўтказди ва Лига 1 доирасида 31 ўйинда 8 та гол урди. Швейцария миллий жамоаси аъзоси фаолияти давомида «Монако», «Боруссия М», «Шалке» ва «Базел» клубларида ҳам тўп тепган.
Швейцария форварди Эмболо МЛС клубига ўтди
Футбол
23 август, 17:56
«Ренн» 29 ёшли форвардни сотиб юборди.
Foto: Getty Images