«Барселона» яримҳимоячиси Гави Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган «Элче»га (5:0) қарши ўйинда жароҳат олди.
44-дақиқада испаниялик футболчи ўнг оёғида ноқулайлик ҳис қилиб, майсага ўтириб қолди.
Майдонга тиббий ходимлар югуриб чиқишди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, каталонияликларнинг 22 ёшли аъзоси ўйинни давом эттира олмади. 45-дақиқада унинг ўрнига жамоадоши Педри майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Гави ўтган мавсумда тиззасидаги жарроҳлик амалиётидан кейин 46 та ўйинни ўтказиб юборган.
Гави жароҳат олди
Футбол
23 август, 18:58
«Барселона» яримҳимоячиси «Элче» билан баҳснинг 45-дақиқасида алмаштирилди.
Foto: Getty Images
23.08.2026
FT
Испания Ла Лигаси
Элче
0
:
5
Барселона