Live
3
Ўзбек

Моуринио: «Кўрамиз, келаси мавсум бу ҳакам Куртуани ҳам четлатармикан»

Футбол
28 ноябр, 22:00
«Реал» бош мураббийи «Алавес»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио: «Кўрамиз, келаси мавсум бу ҳакам Куртуани ҳам четлатармикан»
Фото: Real Madrid
28.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 1 : 2 Алавес Алавес

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши учрашув (1:2)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз зич ҳимояланган ва тўпни эгаллаб олгач, узатмалар орқали ўйин қуришга интилмаган жамоага қарши ўйнадик.

Уларнинг мақсади ҳужумчиларга узун паслар бериш ва қарши ҳужумлар уюштириш эди. Бизга эса рақиб жарима майдонида фаоллик етишмади.

Тўп назоратида устунлик қилдик, аммо бўш ҳудудларни топа олмадик. Бернарду Силва ва Арда Гулер — ўхшаш услубда ўйнайдиган футболчилар. Шу сабабли ҳужумда ўзгариш қилишга қарор қилдим.

Кике Флорес ўз режасини амалга оширди. Бу биз учун кутилмаган ҳолат эмас эди. Кеча айнан шундай ҳимоявий футболга қарши ўйнаш учун машғулот ўтказгандик.

Уларга ҳакамнинг вақт чўзиш ҳолатларига кўз юмгани қўл келди. Улар икки марта майдонга тўп ташлашди.

Қоидага кўра, мураббийлар штаби вакилларидан бири шундай қилса, бош мураббий қизил карточка олиши керак.

Кикени танлаган тактикаси билан табриклайман. Фақат майдонга тўп ташлаш билан боғлиқ хунук хатти-ҳаракатни танқид қилишим мумкин. Ҳозир футболда ҳеч ким бундай қилмайди.

Беллингҳэмнинг четлатилиши? Икки мавсум аввал бу ҳакам Мбаппени, ўтган мавсум Винисиусни, бу мавсум эса Беллингҳэмни майдондан четлатди. Кўрамиз, келаси мавсум Куртуани ҳам четлатармикан.

Бу ҳакам ўз ҳокимиятини намойиш этишни яхши кўради. Ҳакам туфайли мағлуб бўлдик демоқчи эмасман. Лекин Мбаппенинг либосидан тортган рақиб сариқ карточка олмаганидан жаҳлим чиқди», — деди португалиялик мутахассис.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар