«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик мавсумнинг ушбу қисмида футболчилардан янада кўпроқ куч сарфлашни сўраганми, деган саволга жавоб берди.
«Барселона» билан шартнома имзолаганимда мени нималар кутаётганини билардим. Менимча, футболчилар «Барса» сафида тўп тепиш катта имтиёз эканини тушунади. Бу ҳар қандай футболчининг фаолиятидаги энг муҳим босқичлардан бири. Бу ерда босим катта, аммо совринларни қўлга киритганингда ақл бовар қилмас қувончни ҳис қиласан.
Биз сўнгги икки йил давомида чемпионлик парадларида бошдан кечирган ўша лаҳзаларни яна бир бор ҳис қилишни истаймиз. Ўшанда мухлисларимизга жуда кўп қувонч улашгандик», — дея Фликнинг сўзларини АS нашрига таяниб Gazeta.Ru келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 29 ноябр куни Ла Лига 14-тури доирасида сафарда «Депортиво»га қарши баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади