Live
4
Ўзбек

Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг тўртинчи партиясида ҳам дуранг ўйнади

Бошқалар
28 ноябр, 12:47
    33
Шахматчилар ўртасидаги бешинчи партия 29 ноябр куни бўлиб ўтади.
Синдаров ва Гукеш шахмат тожи учун матчнинг тўртинчи партиясида ҳам дуранг ўйнади
Фото: Getty Images

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат тожи учун FIDE Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги тўртинчи партияда ҳам томонлар муросага келди.

Бу сафарги қарама-қаршиликда Гукеш оқ, Синдоров эса қора доналарда ҳаракат қилди. 34-юришига келиб вазият уч марта такрорлангани сабабли баҳс дуранг билан якунланди. Шу тариқа, тўрт партиядан сўнг матчдаги умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди.

Шахматчилар ўртасидаги бешинчи партия 29 ноябр, якшанба куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

33 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар