Live
4
Ўзбек

Лига 1. «Ланс» меҳмонда «Анже»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Симадан пента-трик

Футбол
28 ноябр, 15:58
    4
Сенегаллик форвард 38 дақиқа ичида рақиб дарвозасига бешта гол урди.
Лига 1. «Ланс» меҳмонда «Анже»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Симадан пента-трик
Фото: Getty Images
28.11.2026 FT Лига 1 Франция Анже Анже 2 : 5 Ланс Ланс

Франция чемпионати 12-турида «Ланс» меҳмонда «Анже» билан куч синашиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Раймон Копа» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима ажойиб натижа қайд этди.

Сенегаллик форвард 38 дақиқа ичида рақиб дарвозасига бешта гол уриб, пента-трик муаллифига айланди. Сима 43, 64, 70, 76 ва 81-дақиқаларда гол уриб, жамоасининг барча бешта голига муаллифлик қилди.

12 турдан кейин «Ланс» 17 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг еттинчи поғонасини эгаллаб турибди. «Анже» эса саккиз очко билан 17-ўринда бормоқда.

Лига 1. 12-тур
Анже – Ланс 2:5
Голлар:
Амин 20, 48 – Сима 43, 64, 70, 76, 81.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Анже Анже
  • Ланс Ланс
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар