Live
4
Ўзбек

АПЛ. «Астон Вилла» сафарда «Ипсвич» билан муроса кўчасини танлади

Футбол
28 ноябр, 15:31
Ўйинда жами 4 та гол урилди.
АПЛ. «Астон Вилла» сафарда «Ипсвич» билан муроса кўчасини танлади
Фото: Getty Images
28.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Испвич Испвич 2 : 2 Астон Вилла Астон Вилла

Англия Премер-лигаси 12-турида «Ипсвич» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дурангга рози бўлишди.

Биринчи бўлимда бирмингҳэмликлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Танаффусдан сўнг мезбонлар яна бир бор Сузуки дарвозасига йўл топиб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу натижадан сўнг «Ипсвич» очколари сонини 12 тага етказиб, 15-ўринда бормоқда. Эмери жамоаси эса 15 очко билан 11-поғонада.

АПЛ. 12-тур
Ипсвич – Астон Вилла 2:2
Голлар
: Эмерсонн 18, Дэвис 56 – Алиссон 16, Гомес 26.
Ипсвич — Уолтон, Уаттара, Диоп, Дэвис, Паласиос, Лукич, Кларк, Фатаву, Энсисо, Эмерсонн (Флемминг, 74).
Астон Вилла — Сузуки, Беллис (Кэш, 68), Линделёф, Пау Торрес, Матсен, Макгинн (Горецка, 78), Эдвард, Камара, Манзамби, Жексон (Маджо, 83), Гомес (Баркли, 78).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испвич Испвич
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар