Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Галатасарой» ўз майдонида «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан кейин Истанбул клуби бош мураббийи Окан Бурук учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Биз жуда сифатли жамоа эканимизни кўрсатдик. Футболчиларим билан фахрланаман. Биз Европанинг энг юқори даражасида ўйнаяпмиз ва бу ерда ғалаба қозониш осон эмас. Мақсадимизга эришиш ва кейинги босқичга чиқиш учун астойдил меҳнат қиляпмиз», — дея Бурукнинг сўзларини УEФА расмий сайти келтирди.
Маълумот учун, «Галатасарой» ушбу ғалабадан сўнг 9 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.