«Челси» ҳимоячиси Мало Густо январ ойида клубини ўзгартириши мумкин.
Transfer News хабарига кўра, франциялик 23 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишига тўсқинлик қилмаслик борасида «кўклар» раҳбарияти билан келишиб олган.
Футболчига асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» кўрсатилмоқда. Манкунианликларнинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино шахсан ушбу трансфердан манфаатдор.
Маълумот учун, Густо бу мавсумда барча турнирлар доирасида 11 та учрашувда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.