«Челси» раҳбариятининг айрим юқори лавозимли вакиллари Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоанинг натижаларидан тобора кўпроқ хавотирга тушмоқда. Бу ҳақда indyakila News ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, клуб ичида «Челси»га испаниялик мураббийларнинг «нотўғриси» тайинлангани, жамоани «Комо» бошқарувидаги Сеск Фабрегас бошқариши керак эди, деган фикр бор. 39 ёшли мутахассис Лондон клубининг унга қизиқиши ва келажакда бош мураббий этиб тайинлаш истагидан хабардор экани айтилмоқда.
Маълумот учун, Хаби Алонсо «Челси»ни ўтган ёзда қабул қилиб олган. Унинг жамоаси АПЛнинг 12-туридан кейин 16 очко билан 8-ўринда бормоқда. Испаниялик мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади