Live
4
Ўзбек

А Серия. «Лацио» меҳмонда «Торино»ни енгди

Футбол
28 ноябр, 14:22
    3
Римликлар пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.
 А Серия. «Лацио» меҳмонда «Торино»ни енгди
Фото: Getty Images
28.11.2026 FT Италия А серияси Торино Торино 1 : 2 Лацио Лацио

Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Торино» ва «Лацио» баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 42-дақиқада римликлар ҳимоячиси Оливер Нилсен ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, даниялик футболчи Густав Исаксен меҳмонларнинг устунлигини оширди. 62-дақиқада шотландиялик ҳужумчи Че Адамс гол уриб, «Торино»нинг ҳисобдаги фарқни қисқартиришига эришди.

Бу натижадан сўнг «Лацио» Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Римликлар 13 та учрашувдан сўнг 35 очко жамғаришди. «Торино» эса 14 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.

А Серия. 13-тур
Торино – Лацио 1:2
Голлар
: Че Адамс 62 – Нилсен 42, Исаксен 44.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Торино Торино
  • Лацио Лацио
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар