Live
4
Ўзбек

Манчини А Серияни кескин танқид қилди

Футбол
28 ноябр, 10:13
Мураббий чемпионат савиясидан кўнгли тўлмаяпти.
Манчини А Серияни кескин танқид қилди
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини мамлакат чемпионати — А Серияда италиялик футболчилар улуши камайиб бораётганини танқид қилди.

«Мен ҳали А Серияда дебют ҳам қилмаган футболчиларни миллий жамоага чақиришга мажбур бўляпман. Чемпионатда италиялик футболчиларнинг улуши 30 фоизгача тушиб кетди. Бу шармандали кўрсаткич. Менда ёш ва истиқболли, келажакда ўсиш салоҳиятига эга футболчиларни излашдан бошқа чора йўқ. Шунингдек, муҳим учрашувларда уларга имконият бериш орқали таваккал қилишимга тўғри келмоқда.

Клубларга миллий жамоанинг тақдири қизиқ эмас. Шу сабабли миллий жамоа муаммоларга ечимни мустақил равишда излашга мажбур.

Камида 20 йилдан бери давом этиб келаётган вазиятдан шикоят қилишнинг маъноси йўқ. Биз шунчаки муносиб футболчиларни топишимиз ва уларга тажриба орттириш имкониятини беришимиз керак. Бунинг учун таваккал қилишга, ҳатто айрим учрашувларда мағлуб бўлишга тўғри келса ҳам», — деди Манчини Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия Миллатлар лигасидаги гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар