Италия чемпионатининг 13-турида «Фрозиноне» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин мезбонлар фаолликни оширди. 55-дақиқада Томас Бобчек ҳисобни очди, орадан олти дақиқа ўтиб эса дубл қайд этди.
80-дақиқада полшалик ҳужумчи яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳет-трикни расмийлаштирди.
А Серия. 13-тур
Фрозиноне — Парма 3:0
Голлар: Бобчек 55, 61, 80.
Фрозиноне: Палмизани, Монтеризи (Читтадини, 46), Бракалия (Терзич, 79), Оёно, Калвани, Квернадзе (Дзербин, 74), Кало (Чикелла, 78), Мазини, Геджемис, Шмид, Бобчек (Фини, 82).
Парма: Даффара, Дел Прато, Тройло, Ндиае, Фаббиан (Бритсчги, 59), Николусси Кавйиля (Бернабе, 60), Кремаски (Фриган, 71), Карбони (Алмқвист, 59), Кейта, Элфеге, Туре.