Live
4
Ўзбек

Ла Лига. «Атлетико» «Элче» майдонида қийин ғалабага эришди

Футбол
28 ноябр, 15:12
    1
Симеоне жамоаси 2-ўринга чиқиб олди.
Ла Лига. «Атлетико» «Элче» майдонида қийин ғалабага эришди
Фото: Getty Images
28.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 2 : 3 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Испания чемпионати 14-турида «Атлетико» меҳмонда «Элче»дан устун келди. 5 та гол урилган баҳсда «матрасчилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 5-дақиқада Грималдо пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан атиги икки дақиқа ўтиб, Ли Кан Ин рақиб дарвозасини ишғол қилди ва «Атлетико»нинг устунлигини иккита голга етказди.

«Элче» 26-дақиқада жавоб голини киритишга муваффақ бўлди. Мартим Нету ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

41-дақиқада Алварес мадридликларнинг устунлигини янада оширди. 48-дақиқада Буба Сангаре гол муаллифига айланиб, ҳисобдаги фарқни битта голга қисқартирди — 2:3.

Бу ғалабадан сўнг Симеоне жамоаси очколарини сонини 34 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Элче» эса 11 очко билан 19-поғонада.

Ла Лига. 14-тур
Элче – Атлетико 2:3
Голлар
: Мартим 26, Сангаре 48 – Грималдо 5 пеналти, Ли Кан Ин 7, Алварес 41.
Элче — Дитуро, Ревиво (Понсе, 85), Сангаре, Редондо, Чуст, Мартим (Диангана, 62), Виляр, Морсило, Сепеда (Хуари, 76), Нино, Валера.

Атлетико — Облак, Лоренте, Пубил, Ҳанско, Грималдо, Барриос (Кардозо, 70), Юлманн (Коке, 56), Симеоне (Ле Норман, 85), Ли Кан Ин (Мендоса, 70), Баэна (Дэвид, 56), Адварес.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар