«Алавес» бош мураббийи Кике Санчес Флорес Ла Лиганинг 14-тури доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.
«Футбол тактик, жисмоний, ҳужум ва ҳимоя нуқтаи назаридан ўзгарди. Аммо Моуринио ҳамон ўзи бошқараётган жамоалар билан рақобатлаша олиш қобилиятига эга. Мен унга нисбатан алоҳида ҳурмат ва меҳр ҳис қиламан.
Моуринио — замонавий футболдаги устувор тенденциялар, тизимлар ва тактик схемалардаги ўзгаришлар, шунингдек, футболнинг умумий ривожланишига мослаша оладиган мураббий.
Айнан шу хусусият унга бугунги кундаги нуфуз ва мақомни бермоқда. Унинг жамоалари ҳамон рақобатбардошлигини сақлаб қолмоқда. Жозе — замон танламайдиган шахс», — дея Санчес Флореснинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.
Маълумот учун, «Реал» ва «Алавес» учрашуви 29 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00да бошланади.