Live
4
Ўзбек

Касадо Саудия Арабистони клубларининг таклифларини рад этган

Футбол
28 ноябр, 12:25
Айни пайтда 23 ёшли футболчи ижара асосида «Депортиво» сафида ўйнамоқда.
Касадо Саудия Арабистони клубларининг таклифларини рад этган
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан бош тортган. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Айни пайтда 23 ёшли футболчи ижара асосида «Депортиво» сафида ўйнамоқда. Ўтган ёзда Касадо Саудия Арабистони клублари, шунингдек, Туркия жамоаларидан бир нечта манфаатли таклифлар олган.

Бироқ таъкидланишича футболчи учун пул ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаган. У юқори савиядаги футболда ўйнашни давом эттиришни истаган ва Ла Лигада қолишни афзал кўрган.

Натижада Касадо мажбурий сотиб олиш банди киритилмаган ҳолда ижара асосида «Депортиво»га ўтган.

Маълумот учун, бу мавсумда Марк Ла Лига доирасида 5 та учрашувда иштирок этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Алавес Алавес
Бугунги янгиликлар