Испания чемпионатининг 14-турида «Бетис» ўз майдонида «Райо Валекано»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Беллашувдаги ягона гол 72-дақиқада Хорхе де Фрутос томонидан киритилди.
Ушбу натижадан сўнг «Бетис» 27 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда қолди. «Райо Валекано» эса 13 та баҳсда 15 очко жамғариб, 12-поғонадан жой олди.
Ла Лига. 14-тур
Бетис — Райо Валекано 0:1
Гол: Хорхе де Фрутос 72.
Бетис: Валлес, Фирпо (Гарсия, 46), Беллерин (Перротт, 63), Бартра, Натан, Антони (Руибал, 63), Форналс (Деосса, 79), Рока, Иско, Эз Абде, Эрнандес (Моранте, 63).
Райо Валекано: Аудеро, Педроса, Ратиу, Лехюн, Сис, Алваро Гарсия (Цитаишвили, 65), Паласон (Диас, 73), Самаке (Валентин, 86), Унаи Лопес, де Фрутос, Камелло (Нтека, 73).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади