«Ноттингҳэм Форест» бош мураббийи Оливер Гласнер АПЛ 12-турида «Челси» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоасининг тўпни олиб қўйишдаги ҳаракатларини баҳолади.
«Албатта, бу масаланинг фақат бир томони. Биз тўпни эгаллаш ва кейинги ҳаракатни амалга ошириш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Айниқса, биринчи бўлимда ҳали ўсишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Қулай позицияларда кўп бор тўпни олиб қўйдик, аммо дастлабки бир-икки узатмада аниқлик етишмади.
Футболчиларнинг фидойилиги энг юқори даражада бўлди, тактик жиҳатдан ҳам улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Айнан шу сабабли ўз майдонимизда «Манчестер Сити»ни мағлуб этдик ва «Челси»га жиддий қийинчилик туғдирдик», — дея Гласнернинг сўзларини Euro-Football келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ноттингҳэм Форест» ушбу ғалабадан кейин АПЛнинг 12 турида 12 очко жамғарди.