Live
4
Ўзбек

«Ланс» Чемпионлар лигасида Франция клублари антирекордини ўрнатди

Футбол
25 ноябр, 01:10
Жамоа умумий босқичда ўз дарвозасидан 18 та гол олиб чиқди.
«Ланс» Чемпионлар лигасида Франция клублари антирекордини ўрнатди
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Лейпциг Лейпциг 3 : 1 Ланс Ланс

«Ланс» Чемпионлар лигасида «Лейпциг»га қарши баҳсда яна учта гол ўтказиб юборди. Шу тариқа француз клуби турнирнинг умумий босқичида ўтказиб юборилган голлар сони бўйича мамлакат жамоалари орасида антирекорд қайд этди — 18 та гол.

Эслатиб ўтамиз, ушбу голларнинг тўққизтаси «Ланс»нинг «Комо»га қарши ўз майдонидаги баҳсига тўғри келади. Ўшанда француз клуби 1:9 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг кейинги турида «Ланс» 9 декабр куни ўз майдонида «Будё-Глимт»ни қабул қилади. Турнирнинг амалдаги ғолиби эса Франциянинг бошқа бир клуби — «ПСЖ» ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Ланс Ланс
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар