«Барселона» яримҳимоячиси Педри каталонияликларнинг собиқ футболчиси Лионел Месси билан илк бор учрашганида қандай ҳолатга тушганини эслади.
«У шундоққина қаршимда турарди. Ўша пайтда ўзимни таништиришга ҳаракат қилдим, аммо ҳаяжондан гапира олмай қолдим.
Ҳатто унга нима деганимни ҳам эслай олмайман. Лео шунчаки жилмайди, ўзимни эркин тутишимни айтди ва мени кийиниш хонасига олиб борди», — дея Педрининг сўзларини келтиради Barça Universal.
Маълумот ўрнида, испаниялик яримҳимоячи 2019 йилда «Барселона» билан шартнома имзолаган. У каталонияликлар сафида шу кунга қадар барча мусобақалар доирасида 263 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урган ва 37 та голли узатма амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2021 йилга қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Аргентиналик футболчи каталонияликлар сафида 10 марта Испания чемпионига айланган, 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган ва яна бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган.