Live
3
Ўзбек

Витор Роке: «Барселона»да мураббий мени қўллаб-қувватламади»

Футбол
28 ноябр, 05:40
Бразилиялик ҳужумчи Каталониядаги фаолияти давомида мослашиш учун етарлича вақт ва ёрдам олмаганини айтди.
Витор Роке: «Барселона»да мураббий мени қўллаб-қувватламади»
Foto: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Витор Роке клубдаги фаолияти давомида бош мураббий Хави томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаганини маълум қилди. Бразилиялик футболчи 2024–2025 йилларда Каталония жамоаси сафида тўп тепган.

«Одамлар биз, ёш футболчилар, жамоага келишимиз билан дарҳол 100 фоиз куч билан ўйнашимиз, боримизни бериб, энг яхши футболимизни намойиш этишимиз керак деб ҳисоблайди. Аммо бундай эмас. Бизга сабр керак. Баъзан мослашиш учун зарур бўлган вақтни олишга улгурмаймиз.

Биз жуда ёшмиз, янги тилда гаплашиш эса ниҳоятда қийин. Мураббийнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Аммо «Барселона»га келганимда бундай ёрдам бўлмади. Мен билан деярли гаплашишмасди. Буни ҳам ҳисобга олиш керак, лекин кўпчилик буни кўрмайди. Улар футболчи илк дақиқаданоқ тайёр бўлиши керак деб ҳисоблайди», — дея Рокенинг сўзларини АS келтирмоқда.

Маълумот учун, Роке «Барселона»га 2024 йилда келган ва клубни 2025 йилда тарк этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар