Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» «Барселона» ҳимоячиси учун таклиф тайёрламоқда

Футбол
28 ноябр, 06:20
Алекс Балде мерсисайдликлар сафига ижара асосида ўтиши, кейинчалик эса трансфер тўлиқ расмийлаштирилиши мумкин.
«Ливерпул» «Барселона» ҳимоячиси учун таклиф тайёрламоқда
Foto: Getty Images

«Ливерпул» қишки трансфер ойнаси олдидан «Барселона» чап қанот ҳимоячиси Алекс Балдега қизиқишини кучайтирмоқда. Мерсисайдликлар 23 ёшли футболчининг агенти билан эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилган. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Ливерпул» Роналд Араухонинг трансферига ўхшаш келишув вариантини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, Балде мавсум охиригача ижара асосида инглиз клубига ўтади ва шартномада футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилади. Мерсисайдликлар испаниялик ҳимоячининг трансферини 2027 йил ёзида тўлиқ расмийлаштириши мумкин.

«Ливерпул» яқин ҳафталарда, ҳатто қишки трансфер ойнаси 1 январ куни расман очилишидан олдин ҳам «Барселона»га таклиф юбориши мумкин.

Балде Каталония клубидаги мавқейи ўзгарганини англаб турибди ва Англиянинг топ-клубига ўтиш имкониятига очиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар