Live
3
Ўзбек

«Ливерпуль» қишда Камарани сотиб олишга яқин

Футбол
28 ноябр, 09:18
Музокаралар давом этмоқда.
«Ливерпуль» қишда Камарани сотиб олишга яқин
Фото: Getty Images

«Монако» яримҳимоячи Ламин Камара қишки трансфер ойнасида «Ливерпул» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар январ ойида сенегаллик 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

«Ливерпул» раҳбарияти ёзда Камаранинг «Челси»га ўтиши амалга ошмаганидан жуда мамнун бўлган ва энди ушбу вазиятдан фойдаланмоқчи.

Таъкидланишича, «Челси» айни пайтда «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт трансферига эътибор қаратмоқда. Шу сабабли «қизиллар»нинг Камарани сотиб олиш имкониятлари анча юқори баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, «Монако»нинг молиявий аҳволи ҳам клубни Камарани сотишга ундаши мумкин.

Бу мавсумда Камара барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар