«Ливерпул» қишки трансфер ойнасида яримҳимоячи Раян Гравенберх билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчи билан шартномани 2032 йилгача узайтирганига қарамай, уни январ ойида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Клубда ушбу қарордан афсусланишаётгани ва маоши юқори бўлган нидерландиялик футболчини сотишга уриниши мумкинлиги айтилмоқда.
Гравенберх ушбу мавсумда барча мусобақаларда 12 та баҳсда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали 23 ёшли яримҳимоячининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.