«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк келаси ёзда эркин агентга айланса, фаолиятини А Серияда давом эттиришга қарши эмас. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбага кўра, 35 ёшли футболчи Италияга кўчиб ўтиш вариантига очиқ. Ван Дейк келажаги борасидаги қарорини 2027 йил март ёки апрель ойларида қабул қилиши кутилмоқда. Унга жиддий қизиқиш билдираётган клублардан бири — «Милан».
Маълумот учун, нидерландиялик ҳимоячининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 17 та баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.