Live
3
Ўзбек

«Милан» Калимуэндога қизиқмоқда

Футбол
28 ноябр, 10:21
Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.
«Милан» Калимуэндога қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Ноттингҳэм Форест»нинг марказий ҳужумчиси Арно Калимуэндо фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Манбага кўра, «россонери» қишки трансфер ойнасида франциялик 24 ёшли футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, «Милан»нинг спорт бўлими раҳбари Калимуэндо билан «Айнтрахт»даги фаолияти давридан буён яхши таниш.

Арно бу мавсумда барча турнирлар доирасида 5 та учрашувда иштирок этган. Футболчининг «ўрмончилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар