Бугун
25
Ўзбек

Флик: «Иккинчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак эди»

Футбол
23 август, 22:30
«Барса» бош мураббийи жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Флик: «Иккинчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак эди»
Фото: Getty Images
23.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 0 : 5 Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг Ла Лига 1-турида «Элче» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўйинни кўпроқ назорат қилишимизни хоҳлагандим, аммо «Элче» ҳам бу борада яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак эди.

Биз бешта гол урдик ва ўз дарвозамиздан гол ўтказмадик. Жамоамизнинг футбол ўйнаш услуби менга ёқади.

Машғулотларда кўп яхши жиҳатларни кўряпман, мен айнан шуни хоҳлайман. Лекин ривожланишда давом этишимиз керак.

Биз ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бир бутун жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз лозим», — деди Флик матбуот анжуманида.

Маълумот ўрнида, 27 августдан 28 августга ўтар кечаси «кўк-анорранглилар» ўз майдонида Билбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар