Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» - «Бухоро» ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисоби билан якун топди.
Аслида майдон эгалари ғалаба яқин келишганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада мувозанат тикланди ва учрашувда ғолиб аниқланмади.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, бугун дурангга муносиб эмасдик. Рақибимиз биздан икки кун кўпроқ дам олган бўлса-да, майдонда биз яхшироқ тўп сурдик. Муносиб ўйин кўрсатдик. Йигитлардан ҳам охиригача курашишни сўрагандим. Футболда кўп нарсани кўзга кўринмас майда-чуйда жиҳатлар ҳал қилади. Рақибимизда гол уриш учун битта имкон бўлди ва шундан фойдалана олишди.
- Ўзингиз уларда битта имкон бўлди, гол уришди, дедингиз. Дарвозабон бундай маҳалда жамоа жонига аро кирмайдими?
- Кириши керак. Дарвозабон юз фоиз қутқариши даркор. Бўлиб ҳам ўйин охирлаб қолганди. Нафақат посбон, балки майдондаги қолган ўйинчиларимиз ҳам мисоли девор бўлиб ҳимояда туришлари шарт эди. Дарвозабон ҳам ўз бурчагини ёпмаса бўлмасди. Бундай маҳалда диққатни бир жойга жамлаш керак холос. Бори шу!», - дея Андрей Сергеевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Андрей Шипилов: «Дурангга муносиб эмасдик»
Эксклюзив
24 август, 13:32
«Қўқон-1912» бош мураббийи «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Қўқон-1912 ПФК
24.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Қўқон-1912
1
:
1
Бухоро