Live
8
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Мартинелли бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
24 август, 11:17
Футболчи яқин орада «Ал Ҳилол»га ўтиш ёки Лондонда қолиш борасида якуний қарорини қабул қилади.
«Ал Ҳилол» Мартинелли бўйича музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

«Арсенал» ва «Ал Ҳилол» жамоалари вингер Габриэл Мартинеллининг трансфери бўйича музокраларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ҳозирда 50-55 миллион фунт стерлинг қийматидаги келишув бўйича музокараларни давом эттирмоқда. «Тўпчилар» бразилиялик 25 ёшли футболчи бўйича мана шундай қийматни талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, Мартинеллининг шахсий шартлари бўйича музокаралар эса ҳали давом этмоқда. Футболчи яқин орада «Ал Ҳилол»га ўтиш ёки Лондонда қолиш борасида якуний қарорини қабул қилади.

Аввалроқ «Арсенал» Мартинелли учун 60 миллион фунт талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу билан бирга, футболчига «Галатасарой» ҳам қизиқиш билдирган, аммо туркиялик клубнинг 45 миллион евролик таклифи рад этилган.

Футболчи 2019 йилдан буён «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб сафида 53 та ўйинда 11 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар