«Малёрка» клуби ҳимоячи Алберто Моренони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Испаниялик 34 ёшли футболчи Сегунда жамоаси билан 2027 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Келишувнинг бошқа томонлари очиқланмаган.
Морено сўнгги икки мавсумни «Комо» таркибида ўтказди. 2025/26 йилги мавсумда у жамоа сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Алберто фаолияти давомида «Севиля», «Ливерпул», «Вилярреал» каби жамоаларда тўп тепган.