«Астон Вилла» Олли Уоткинсни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Маълум қилинишича, «шерлар» бош мураббийи Унаи Эмери ёзги трансфер ойнасида Уоткинсни қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ ҳужумчи клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортган, аммо «Астон Вилла» унга яна янги таклиф билан чиққан.
Ҳозирда Уоткинсга Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бироқ саудияликларга Бирмингҳэм жамоасини кўндириш жуда қийин бўлади.
Футболчининг ўзи ҳам ҳозирча келажаги борасида бир қарорга келмаган ва шу билан бирга, турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумот ўрнида, 30 ёшли Уоткинс ўтган мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда иштирок этиб, 21 гол урди ва 5 ассист амалга оширди. Аввалроқ «Ал Ҳилол» Уоткинс учун «Астон Вилла»га 45 миллион евролик таклиф юборгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади