Live
6
Ўзбек

«Арсенал» Конса билан келишувга эришди – манба

Футбол
19 август, 11:24
Лондон клуби 28 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 60 миллиорн евро тўлайди.
«Арсенал» Конса билан келишувга эришди – манба
Фото: Getty Images

«Арсенал» клуби «Астон Вилла» ҳимоячи Эзри Консанинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 28 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 60 миллиорн евро тўлайди. Битимда бонуслар ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу орқали бирмингҳэмликларнинг умумий даромади яна ошиши мумкин.

Қайд этилишича, Конса «Астон Вилла»даги жамоадошлари билан хайрлашган. Кутилишича, у пайшанба куни «Арсенал» учун тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Эзри Англия миллий жамоаси сафида 28 та учрашувда майдонга тушган ва 2 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар