Саудия Арабистонининг «Ал Қодисия» клуби яримҳимоячи Тиани Рейндерснинг трансферини эълон қилди.
Нидерландиялик 28 ёшли футболчи янги жамоаси билан қанча муддатли шартнома имзолагани очиқланмаган. Бироқ «Манчестер Сити» Рейндерснинг трансферидан 61 миллион евро ишлаб олди.
Аввалроқ футболчининг ўзи эса янги жамоасида 100 миллион евродан даромад олиши маълум қилинганди.
Маълумот учун, Тиани ўтган мавсумда «Милан»дан «шаҳарликлар» сафига келиб қўшилганди. Инглиз клуби сафида эса барча турнирлар доирасида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 8 та ассистни қайд этганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади