Live
6
Ўзбек

Викарио келгач, «Ювентус» кипери жамоани тарк этишга рози бўлди

Футбол
19 август, 11:35
Дарвозабон Микеле Ди Грегорио Туринни тарк этишга розилик билдирди.
Викарио келгач, «Ювентус» кипери жамоани тарк этишга рози бўлди
Фото: Gettyimages

Дарвозабон Микеле Ди Грегорио клубга Гулелмо Викарио келганидан кейин трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Ювентус»ни тарк этишга рози бўлди.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Ди Грегориога «Марсел»дан таклиф тушган ва ҳозирда ушбу клуб билан эҳтимолий ижара борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Микеле Ди Грегорио «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи туринликлар сафига 2024 йилда ижара асосида келиб қўшилган, 2025 йилдан бери эса клуб шарафини тўлақонли аъзо сифатида ҳимоя қилиб келмоқда.

18 август куни «Ювентус» дарвозабон Гулелмо Викариони «Тоттенҳем»дан 2027 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олганини эълон қилди. Ўтган мавсумда италиялик дарвозабон барча мусобақаларни инобатга олганда 43 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Бугунги янгиликлар