Live
4
Ўзбек

«Сити» Фернандес трансферидан воз кечиши мумкин – манба

Футбол
19 август, 12:05
Вазиятдан келиб чиқиб, «кўклар» Энцони жамоада сақлаб қолишга тайёр.
«Сити» Фернандес трансферидан воз кечиши мумкин – манба
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши масаласи ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, «шаҳарликлар» аргентиналик 25 ёшли футболчи учун 140 миллион евро тўлашга тайёр эмас.

Фернандеснинг ўзи «Манчестер Сити»га ўтишга қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Бироқ «Челси»нинг футболчи учун юқори товон пули талаб қилаётгани келишувга асосий тўсиқ бўлиб турибди. Вазиятдан келиб чиқиб, «кўклар» Энцони жамоада сақлаб қолишга тайёр.

Маълумот учун, Фернандес ўтган мавсумда Лондон клуби сафида барча турнирлар доирасида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар