Live
6
Ўзбек

Ван-Биссака «Астон Вилла»га ўтади – Романо

Футбол
19 август, 11:16
Битимда футболчини кейинчалик мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Ван-Биссака «Астон Вилла»га ўтади – Романо
Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Конго ДР миллий жамоасининг 28 ёшли футболчиси ижара асосида бирмингҳэмликлар сафига келиб қўшилади. Битимда футболчини кейинчалик мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд.

Ван-Биссака ўтган мавсумда «болғачилар» сафида барча турнирлар доирасида 27 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширганди. Бироқ жамоа билан Чемпионшипга тушиб кетганди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар