Live
1
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Бензема сабаб Уоткинс трансферини кечиктирмоқда

Футбол
18 август, 01:05
Карим шартномасининг қолган бир йили учун маошини тўлиқ равишда тўлаб берилишини истамоқда.
«Ал Ҳилол» Бензема сабаб Уоткинс трансферини кечиктирмоқда
Фото: Getty Images

«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Карим Бензема клубни тарк этишга шошилмаяпти. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар берди.

Франциялик футболчи шартномани бекор қилишга тайёр, аммо ўз талабларидан воз кечмоқчи эмас: 38 ёшли ҳужумчи шартномасининг қолган бир йили учун маошини тўлиқ равишда тўлаб берилишини истамоқда.

Вазият ҳал этилмагунча, «Ал Ҳилол» «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс трансферини якунлай олмайди. Қайд этилишича, Саудия клуби англиялик форвард билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Маълумот ўрнида, Бензема феврал ойида «Ал Иттиҳод»дан «Ал Ҳилол»га кўчиб ўтганди. Карим Риёд клуби сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ саудияликларнинг Осимхенга қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар