«Кристал Пелас» таркибни вингер Завер Гозо билан кучайтирганини расман эълон қилди. АҚШ ёшлар жамоаси футболчиси «бургутлар» билан беш йиллик шартнома имзолади.
19 ёшли Гозо «Реал Солт-Лейк»дан трансфер қилинди. Англия матбуоти маълумотларига кўра, трансфер суммаси қарийб 13 миллион еврони ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Гозо жорий мавсум МЛСда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, «Кристал Пелас» Англия чемпионатининг янги мавсумидаги илк учрашувини 22-август куни «Эвертон»га қарши ўтказади.