«Комо»нинг қанот ҳужумчиси Ассане Диао АПЛнинг икки клубига қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «Комо» 20 ёшли сенегаллик футболчини таркибда сақлаб қолмоқчи ва у бўйича фақат 60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Тransfermarkt эса Диаонинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Комо» Диаони 2025 йил январида «Бетис»дан 12 миллион еврога сотиб олган.
Маълумот учун, сенегаллик вингер «Комо» сафида шу вақтгача 35 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.