Live
1
Ўзбек

Расман: Ружери — «Астон Вилла» футболчиси

Футбол
19 август, 05:30
Италиялик қанот ҳимоячиси Мадрид клубидан Англия жамоасига ўтди.
Расман: Ружери — «Астон Вилла» футболчиси
Foto: Getty Images

Маттео Ружери «Атлетико»дан «Астон Вилла»га ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати расман маълум қилди. Трансфер шартлари ошкор этилмади.

ОАВ хабарларига кўра, «Астон Вилла» 24 ёшли италиялик футболчи учун 25 миллион евро тўлаган. Яна 1,5 миллион евро бонуслар кўринишида «Атлетико» ҳисобига ўтиши мумкин. Ружери Англия клуби билан 2031 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ружери «Атлетико»да бир мавсум ўтказди. У Мадрид клуби сафида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, ҳимоячининг «Астон Вилла» сафидаги дебюти 23 август куни бўлиши мумкин. Унаи Эмери шогирдлари АПЛнинг 1-турида сафарда «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Бирмингҳэм клуби Сузуки трансферини ҳам эълон қилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар