Саудия Қирол кубоги 1/16 финалида «Ан Наср» клуби меҳмонда «Ал Дирия»га қарши беллашди. Унда Риёд клуби 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Жоау Феликс дублга эришди. Симакан ва Ал Ҳамдан ҳам биттадан голга муаллифлик қилди.
Бу беллашувда Криштиану Роналду қайдномага ҳам киритилмади. Бироқ унинг жамоаси кейинги босқичга чиқди.
Саудия Қирол кубоги. 1/16 финал
Ал Дирия – Ан Наср 1:4
Голлар: Родригес 2 – Симакан 11, Феликс 36, 68, Ал Ҳамдан 37
Ан Наср – Бенто, Бушал, Симакан (Иниго Мартинес, 65), Амри, Ал Наджи, Коман (Яҳё, 79), Анжело, Саму Коста (Ал Ҳайбари, 54), Мане, Феликс, Ал Ҳамдан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади