Live
3
Ўзбек

Жамшид Саидов: «Афсуски, мухлисларнинг умидларини оқлай олмадик»

Эксклюзив
18 август, 15:22
«Қизилқум» бош мураббийи жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Жамшид Саидов: «Афсуски, мухлисларнинг умидларини оқлай олмадик»
Фото: Қизилқум ПФК
18.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 2 : 1 Кизилкум Кизилкум

Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси учун 18-тур омадсиз келди. Улар сафарда – Зоминда «Сўғдиёна»га қарши баҳс олиб боришди.

Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Албатта, меҳмонлар ўйин давомида ёмон таассурот қолдиришмади ва мезбонларга етарлича хавф туғдиришди. Ҳисобда ортда қолаётиб, мувозанатни ҳам тиклашди. Бироқ якунда барибир навоийликлар имкониятни бой беришди. Ўйин якунлангач, «Қизилқум» бош мураббийи Жамшид Саидов мағлубият ҳақида қисқача гапирди:

- Йигитлар сўнгги дақиқагача курашишди, охиригача жанг қилишди. Ўйин учун келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Афсуски, уларнинг умидларини оқлай олмадик. Мен уларни тушунаман ва ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашишда давом этамиз. Соғ бўлинглар», - дея Саидовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Кизилкум Кизилкум
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар