Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Сўғдиёна» учрашувида 1:3 натижаси қайд этилди ва термизликлар мағлубиятга учрашди.
Ўйиндан кейин «Сурхон ёрдамчи мураббийи Дониёр Усмонов мағлубият сабаби ҳақида фикр билдирди.
— Учрашув ҳақида фикрларим... Биринчи бўлимни фаол бошладик. Ўйиннинг бошини яхши бошладик. Ҳаммаси бизнинг назоратимиз остида бўлаётган эди. Иккинчи таймга чиққанда, ўзимизда бўлган имкониятлардан фойдалана олмадик ва рақибимиз — «Сўғдиёна» жамоаси ўзи яратган имкониятлардан фойдаланди. Биз эса ҳамма нарсани ўтказиб юбордик.
Ўйин тўғрисида қисқача айтганда, менинг фикрим шу. Лекин йигитлар қўлдан келганча борини бериб ўйнашди. Ҳаммаларига унчалик эътирозим ҳам йўқ. Нафақат мен, балки мураббийлар штаби — ҳаммамизнинг ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. Лекин ўша қайсидир вазиятда бизга бугунги ўйинда совуққонлик бироз етишмади, деб ўйлайман», - дея Усмоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Дониёр Усмонов: «Футболчиларга эътирозимиз йўқ»
Эксклюзив
13 август, 15:59
«Сурхон» бош мураббийи «Сўғдиёна»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Сурхон ПФК
13.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сурхон
1
:
3
Сўғдиёна