Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинда таътилдан қайтиб, жамоа машғулотларига қўшилди. Diario AS хабарига кўра, жамоадагилар ҳужумчи ажойиб спорт формасида қайтганини таъкидлашмоқда. Форварднинг ҳозирги ҳолатини «сенсацион» деб атаб – уни ҳаттоки «янги Мбаппе» деб аташмоқда.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе ўтган мавсум «Реал» сафида барча мусобақалардаги 44 та ўйинда 42 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Жозе Моуринио шогирдлари Ла Лига янги мавсум илк турида «Эспанёл»га қарши майдонга тушади.