«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку Англия Суперкубоги учун «Арсенал»га қарши баҳсда болдир мушагидан жароҳат олди ва АПЛнинг камида битта ўйинини, «Борнмут»га қарши, ўтказиб юборади. Бу ҳақда Nieuwsblad нашри хабар бермоқда.
Доку «Арсенал»га қарши беллашувини муваффақиятсиз ўтказиб, танаффусда алмаштирилди. Якунда «Манчестер Сити» 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Сўнгги вақтда Доку нафақат шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишига сабаб бўлган нафас йўлларининг оғир инфекциясига, балки тўпиғидан олган жароҳатига ҳам дуч келди. Шу сабабли футболчи жамоа билан мавсумолди тайёргарлигида тўлиқ иштирок эта олмади.
Клубдагилар айнан шу жисмоний муаммолар мажмуи янги жароҳатга туртки бўлган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.