Live
1
Ўзбек

Жо Харт «Манчестер Сити» Марескага босим ўтказмаслигига ишонмоқда

Футбол
18 август, 07:11
«Шаҳарликлар» собиқ дарвозабони янги мураббийдан илк мавсумдаёқ юқори натижалар талаб қилинмаслиги кераклигини айтди.
Жо Харт «Манчестер Сити» Марескага босим ўтказмаслигига ишонмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ дарвозабони Жо Харт жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Марескага илк мавсумида ҳаддан ташқари юқори талаблар қўйилмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Италиялик мутахассис ёзда «шаҳарликлар»ни 9 йил давомида бошқарган Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади.

«Албатта, клуб барча совринлар учун курашишни хоҳлайди, аммо бу мавсумда Марезкага аввалгидек босим ўтказилмайди. Жамоани тарк этган ва ҳали келмаган футболчиларни ҳисобга олсак, бу табиий. Албатта, ташқаридан босим ва шов-шув барибир бўлади. Шу билан бирга, клубнинг ортида етарлича катта муваффақиятлар ва тажриба бор. Улар АПЛ ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш қанчалик қийин эканини тушунишади. Улар муваффақиятга шу қадар берилиб кетмаган-ки, иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ўрин жамоа пасайиб кетганини англатади, деб ҳисобласин. Улар Марескага ишонишади ва унинг тайинланишини таваккал қарор деб билишмайди», — деди Харт BBC нашрига.

«Манчестер Сити» мавсумни Англия Суперкубогида «Арсенал»га қарши мағлубият билан бошлади. Хартнинг фикрича, клуб битта муваффақиятсиз учрашувдан сўнг шошма-шошарлик билан хулоса чиқармайди.

«Бу жуда реалист клуб. Уларга янги қарашлар керак, аммо ҳозир вазиятни назорат қилиш, ҳамманинг хотиржамлиги ва диққатини сақлаш учун эски мактаб вакиллари ишни ўз қўлига олиши керак. «Манчестер Сити» бу натижага ҳаддан ташқари муносабат билдиради, деб ўйламайман. Бу ёмон ўйин бўлди, айрим футболчилар эса етарлича эркин ҳаракат қила олишмади», — дея қўшимча қилди Харт.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» Англия Суперкубогида «Арсенал»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» янги АПЛ мавсумидаги илк учрашувини 23 август куни «Борнмут»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Суперкубоги Англия Суперкубоги
Бугунги янгиликлар