«Байер» ҳимоячиси Жаррелл Куанса жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда FootballTransfers нашри хабар бермоқда.
Футболчига иккита топ-клуб даъвогарлик қилмоқда: «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» Қуансага қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаррел Куанса «Байер»га «Ливерпул»дан ўтган. Футболчи немис клуби сафида 44 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урган ва саккизта голли узатмани амалга оширган.