«Барселона» Родри ва Жоау Канcелу трансферлари бўйича ишларни якунламоқда.
Аввалроқ испаниялик яримҳимоячи «Манчестер Сити»дан «Барселона»га бонусларни ҳисобга олган ҳолда 76,5 миллион евро эвазига ўтиши, португалиялик ҳимоячи эса «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилганидан сўнг каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши ҳақида хабар берилганди.
Мundo Deportivо нашри маълумотига кўра, бугун эрталаб ҳар икки футболчи «Барселона» учун тиббий кўрикдан ўтган.
Клуб Родрини бугуннинг ўзида ёпиқ тадбир доирасида клуб офисида таништиришни режалаштирмоқда. Яримҳимоячининг «Камп Ноу» стадионида тақдимоти ҳам кўриб чиқилган, бироқ стадиондаги қурилиш ишлари билан боғлиқ қийинчиликлар сабабли бу вариантдан воз кечилган.
Маълумот учун, Родри 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепиб келган ва клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Канcелу аввал ҳам «Барселона» сафида ижара асосида тўп тепган. Португалиялик футболчи 2025/26 йилги мавсумда ҳам каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнаган.